Суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) ерларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
г) хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) ерларга жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган шахсга нисбатан, агар у ер участкасининг қайтарилишини ҳамда ернинг қишлоқ хўжалиги оборотига киритилишини таъминласа, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
lex.uz’dagi asl matn229⁶-modda. Суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш
(229⁶-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Oddiy tilda
СУҒОРИЛАДИГАН ЕР УЧАСТКАСИНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ СОТИШ
Нимани ангlatadi
Суғориладиган ерни ёки унинг бир қисмини қонун талабларига зид равишда бошқа одамга сотиш ёхуд бериш жинояти. Бу ерни ўз хохишча ўзгартириш ва унинг ўринасини ўзгартиришни англатади. Қишлоқ хўжалигига зарур бўлган суғориладиган ерларни ғайр-қонуний йўл билан ўзга қўлга ўтказиш.
Кимга тегишли
Бу жинояти ер участкасининг эгаси ёки унга ҳуқуқи бўлган шахс содир этиши мумкин.
Амалда
Фермер суғориладиган ер участкасини қонун талабларини бузиб, пул ўлтириб бошқа одамга сотди. Агар ер қайтарилса ва қишлоқ хўжалигида қўлланилса, жазо қўлланмайди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.