Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ер участкасининг ноқонуний олиб қўйилиши олиб қўйилаётган ер участкасидаги биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати, шунингдек унинг мулкдорига бундай олиб қўйиш муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда бузиб ташлашга сабаб бўлса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Худди шундай ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Худди шундай ҳаракатлар кўпчилик учун хавфли бўлган усулда ёки жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
lex.uz’dagi asl matn229⁵-modda. Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш
(229⁵-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-667-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/667/0035-сон)
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш — бу шахс ёки ташкилотнинг ўзига тегишли бўлмаган ер участкасини қонун бўйича рухсатсиз ўзлаштириши ёки унга эгалик қилиши. Бунда қўйилган биноларни, дарахтларни ёки бошқа мол-мулкни бузиб ташлаш ҳам жиноят ҳисобланади.
KIMGA TEGISHLI
Бу жиноят қонун бўйича ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган ҳар қандай шахс томонидан содир этилиши мумкин.
AMALDA
Масалан, қўлай жойда биз ўзимизга тегишли бўлмаган ер участкасида уй қуриб, унга эгалик қилсак, бу жиноят ҳисобланади. Ер эгаси шикоят қилса, суд бизни жарима ёки мажбурий ишлар билан жазолайди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.