Жиноят кодекси

155³-modda. Терроризмни молиялаштириш

(155³-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)

Терроризмни молиялаштириш, яъни террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни беришга ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият — саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) мансабдор шахс томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, — ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Терроризмни молиялаштиришда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақтида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ Нимани ангlatadi Терроризмни молиялаштириш — террорчилик ташкилотларига ёки террорчиларга пул, маблағ, ресурс беришдир. Бу фаолиятга террорчилик ҳаракатини тайёрлаш, террорчиларнинг чет эллик чиқиши ёки Ўзбекистон орқали ҳаракатланишини таъминлаш киради. Кимга тегишли Бу жиноят қонун бўйича жазоланадиган фаолиятдир. Аmalда Агар сиз террорчилик гуруҳига пул ёки қароқ ўтказсаниз, бу терроризмни молиялаштириш ҳисобланади. Лекин агар сиз ўз вақтида хукумат органларига хабар берсаниз ва террорчилик ҳаракатининг олдини олишга кўмак берсаниз, жиноий жавобгарликдан озод этилишингиз мумкин.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Jinoyat to‘g‘risida arizaIIB yoki prokuraturaga: o‘g‘irlik, firibgarlik, tan jarohati va boshqalar.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.