Шахснинг террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд ушбу Кодекснинг 155, 158, 159, 161, 242, 245, 254, 255¹ ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиш мақсадида ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтиши, шу жумладан мазкур жиноятларни содир этиш билимини, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаши, ўқув чоғида қурол-яроғ, портлатиш қурилмалари, портловчи, заҳарловчи, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа моддалар ва буюмлар билан муомала қилиш усулларини ўрганиши, шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетиши ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Террорчилик фаолиятини амалга ошириш учун ўқувдан ўтиш ёки террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетиш ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланиш мақсадида шахсларни ёллаш —
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд ушбу Кодекснинг 155, 158, 159, 161, 242, 245, 254, 255¹ ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиш мақсадида ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтганлиги, чиқиб кетишга ёки ҳаракатланишга уринганлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилса, содир этилган жиноятни фош қилишга ёки бундай ўқувдан ўтган, чиқиб кетишни, ҳаракатланишни ёки ўқувни амалга оширган, ташкил этган ёхуд молиялаштирган бошқа шахсларни, шунингдек ўқув ўтказилган жойни аниқлашга фаол кўмаклашса ва агар унинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби мавжуд бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat kodeksi
155²-modda. Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш
(155²-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.