Маҳкумлар томонидан мажбурий жамоат ишлари ўталадиган жойдаги (объектдаги) ташкилотнинг (органнинг) маъмурияти:
мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган шахслар томонидан бажариладиган ишларни ташкил этиши;
ишларни бажариш учун тегишли шароитларни таъминлаши;
маҳкумларни жазони ўташ соатларига мос бўлган иш ҳажми билан таъминлаши;
маҳкумлар томонидан ўзлари учун белгиланган ишларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириши;
пробация бўлинмасига маҳкумлар томонидан ишлаб берилган соатлар миқдори, улар бажарган ишларнинг сифати ва маҳкумларнинг хулқ-атвори ҳақида маълумотлар тақдим этиши;
маҳкумлар мажбурий жамоат ишларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган тақдирда, уларга қонунчиликда белгиланган тартибда зарарнинг ўрнини қоплаш чораларини кўриши шарт.
lex.uz’dagi asl matn25⁴-modda. Ташкилот (орган) маъмуриятининг ҳукмни ижро этиш борасидаги мажбуриятлари
(25⁴-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 03/24/938/0591-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.