Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ижро этиш маҳкумнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг пробация бўлинмаси томонидан амалга оширилади. Маҳкум мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг турлари пробация бўлинмалари томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифига кўра белгиланади.
Мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилинган шахс жазони ўташга суднинг ҳукм қонуний кучга кирганлиги ҳақидаги хабарномаси пробация бўлинмасига келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай жалб қилинади.
Маҳкумга асосий иш жойидан навбатдаги ҳар йилги меҳнат таътилининг берилиши мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг ижросини тўхтатиб турмайди.
Маҳкум мажбурий жамоат ишларини ўташи даврида Жиноят кодекси 75-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар юзага келган тақдирда, пробация бўлинмаси томонидан судга маҳкумни жазони ўташдан озод қилиш тўғрисида тақдимнома юборилади.
Мажбурий жамоат ишлари бепул асосда бажарилади.
Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг ижросини ташкил этиш тартиби ва мажбурий жамоат ишлари турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn25¹-modda. Жазони ижро этиш тартиби ва шартлари
(25¹-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 03/24/938/0591-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.