Жиноят кодекси 73-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган маҳкумнинг (бундан умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилганлар мустасно) озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ даврида китоб ўқиганлиги фактини аниқлаш унинг жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига берган аризасига асосан, жазони ижро этиш муассасаси ходимларидан, шунингдек жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия томонидан амалга оширилади.
Комиссия таркибига жамоатчилик вакилларидан, қоида тариқасида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, жамоат ташкилотларининг ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган вакиллари киради.
Комиссия йиғилиши йилига камида икки марта ўтказилади.
Имтиҳон натижалари бўйича комиссия томонидан маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинади.
Комиссия хулосаси маҳкумнинг шахсий йиғмажилдига қўшиб қўйилади. Хулосанинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади, маҳкумга имзо қўйдириб топширилади, шунингдек маҳкумнинг ҳимоячисига унинг сўровига кўра берилади.
Маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинганда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти судга жазони ўташ муддатини маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартириш тўғрисида тақдимнома юборади.
Маҳкум ёки унинг ҳимоячиси комиссия хулосасидан норози бўлган тақдирда илтимоснома билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан унинг жазони ўташ муддатини қисқартириш Жиноят-процессуал кодексининг 536²-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади.
Комиссиянинг фаолиятини ташкил этиш, шунингдек маҳкумни имтиҳондан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn164¹-modda. Жазони ўташ муддатини маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартиришга тақдим этиш тартиби
(164¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1114-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2026 й., 03/26/1114/0047-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 17 апрель)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.