Жиноят-ижроия кодекси

150-modda. Моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш

(150-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Маҳкумларга интизомий қисмда ҳарбий уставлар талабларига мувофиқ маиший-яшаш шароити яратиб берилади. Маҳкумларни озиқ-овқат, уст-бош ва бошқа нарсалар билан таъминлаш, шунингдек уларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳарбий уставлар талабларига мувофиқ муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари учун белгиланган норма асосида амалга оширилади. Касалхона шароитида тиббий ёрдам олишга муҳтож маҳкумлар, даволаниш учун соқчи назорати остида госпиталга жўнатилади ва махсус жиҳозланган палаталарда сақланади. Маҳкумларнинг шахсий ҳисобварағига ҳар ойда муддатли ҳарбий хизмат солдатлари ва матрослари учун белгиланган таъминот пули ўтказиб борилади. Маҳкумлар ўз ёнида сақлаши, пул ўтказиш йўли билан сотиб олиши ёки посилка, йўқлов ва бандероллар ичида олиши мумкин бўлган энг зарур нарсалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати қонунчилик билан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.