Жиноят-ижроия кодекси

15-modda. Бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар ва органлар

(15-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)

Шартли ҳукм қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан назорат ички ишлар органлари, ҳарбий хизматчиларга нисбатан эса — улар хизматни ўтаётган жойдаги ҳарбий қисмлар (муассасалар) қўмондонлиги томонидан амалга оширилади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари: ижтимоий хавфли қилмиш содир этган руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан — соғлиқни сақлаш органларининг тиббий муассасалари томонидан; алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан ёхуд руҳий ҳолати ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда бузилган маҳкумларга нисбатан — соғлиқни сақлаш органларининг тиббий муассасалари томонидан, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда эса, жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш бўлимларида ҳамда маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган шифохонада. Вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чоралари: жабрланувчидан узр сўраш, етказилган зарарни тўлаш ёки бартараф этиш мажбуриятини юклаш — суд томонидан; махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш — халқ таълими органлари томонидан ижро этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.