Жиноят-ижроия кодекси

111-modda. Жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш

(111-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 мартдаги ЎРҚ-825-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 03/23/825/0164-сон)

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган қилмишни содир этиш, йил мобайнида камида икки марта меҳнатдан бўйин товлаш, шунингдек ички тартиб-қоидалар билан тақиқланган буюмлар ва нарсаларни сақлаш, тарқатиш, истеъмол қилиш ҳамда улардан фойдаланиш жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш деб ҳисобланади. Маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши ҳам манзил-колонияда жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.