Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:
товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;
товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;
товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;
харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.
Агар нуқсонлар:
товарнинг кафолат муддати ёхуд яроқлилик муддати мобайнида;
кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича олти ой мобайнида;
кўчмас мулк истеъмолчига ўтказилган кундан эътиборан икки йил мобайнида, агар шартномада бундан узоқроқ муддат назарда тутилмаган бўлса;
мавсумий товарлар учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган муддат мобайнида аниқланган бўлса, истеъмолчи мазкур ҳуқуқларини рўёбга чиқариши мумкин.
Истеъмолчи ўзига сотилган тўпламлар, гарнитурлар, комплектлар ва комплексларнинг мустақил таркибий қисми бўлган ва мустақил нархга эга бўлган буюмларда нуқсонлар борлигини аниқлаган тақдирда, бутун тўплам, гарнитур, комплект ва комплексга нисбатан ҳам, уларнинг нуқсонлари бор мустақил таркибий қисмларига нисбатан ҳам ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган талабларни қўйишга ҳақлидир.
Ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган талабларни истеъмолчи сотувчига қўяди.
Истеъмолчининг талаблари у касса ёки товар чекини ёхуд сотиб олинганликни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни (далилларни), кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса, тегишлича расмийлаштирилган техник паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатга тақдим этган тақдирда кўриб чиқилади.
Истеъмолчининг техник паспортни йўқотиб қўйган тақдирда, уни қайта тиклаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Товарда аниқланган нуқсонлар ишлаб чиқарувчи томонидан бартараф этилади. Ишлаб чиқарувчи билан сотувчининг ўзаро муносабатлари шартнома билан тартибга солинади.
lex.uz’dagi asl matn«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун
13-modda. Истеъмолчига нуқсонли товар сотилганда унинг ҳуқуқлари
(13-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 январдаги ЎРҚ-1021-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)
Oddiy tilda
НУҚСОНЛИ ТОВАР СОТИЛГАНДА ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Нимани англадади
Агар сотувчи нуқсонли товар сотса, истеъмолчи ўзи танлаган йўл билан ҳал қилиши мумкин. Товарни яхши товарга алмаштириш, нархни камайтириш, нуқсонни бепул тузатиш ёки шартномани бекор қилиш талаб қилиши мумкин. Бу ҳуқуқлар фақат нуқсон кафолат ёки яроқлилик муддатида топилганда ишлайди.
Кимга тегишли
Бу ҳуқуқ товарни сотувчидан сотиб олган ҳар қандай истеъмолчига тегишли.
Аmalда
Сиз дўконда ноутбук сотиб олдингиз, лекин икки ҳафта ўтгач экран ишлай тўхтади. Касса чекингизни олиб сотувчига бориб, ноутбукни яхши товарга алмаштириш ёки пулни қайтариш талаб қилишингиз мумкин.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.