«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун

12¹-modda. Олди-сотди шартномаси бўйича товарни топшириш муддатини (муддатларини) бузиш

(12¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 ноябрь)

Олди-сотди шартномасига мувофиқ сотувчи шартномада белгиланган муддатда (муддатларда) товарни истеъмолчига топшириши шарт. Товарни топшириш сотувчи томонидан олди-сотди шартномасига мувофиқ уни истеъмолчига ёки у кўрсатган шахсга топшириш йўли билан амалга оширилади. Сотувчи олди-сотди шартномасида кўрсатилган муддатда (муддатларда) товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда, сотувчи кечиктирилган ҳар бир вақт бирлиги (шартномада кўрсатилган дақиқа, соат, кун) учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида истеъмолчига пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси топширилмаган товар баҳосидан ошиб кетмаслиги керак. Пеняни тўлаш сотувчини олди-сотди шартномасида кўрсатилган муддатда (муддатларда) товарни топшириш бўйича мажбуриятни бузганлик оқибатида истеъмолчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашдан озод этмайди. Сотувчининг ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган пеняни тўлаши ва зарарнинг ўрнини қоплаши сотувчини мажбуриятларни асл ҳолида бажаришдан озод этмайди. Олди-сотди шартномасини тузишда ва савдо қоидаларини белгилашда пеня миқдори ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган миқдордан кам этиб белгиланиши мумкин эмас.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

ТОВАРНИ ТОПШИРИШ МУДДАТИНИ БУЗГАНЛИК Нимани ангlatadi Сотувчи олди-сотди шартномасида белгиланган вақтда товарни истеъмолчига берши керак. Агар сотувчи муддатни сақламаса, у истеъмолчига пеня (жарима) тўлайди. Пеня ҳар бир кечиккан вақт бирлиги (дақиқа, соат, кун) учун топширилмаган товар нарxидан 0,5 фоизи миқдорида ҳисобланади. Кимга тегишли Бу қоида сотувчи ва истеъмолчи ўртасидаги олди-сотди шартномаларида қўлланилади. Амалда Сотувчи 10 млн сўмлик телевизорни 5 кунда топшириш шартномаси имзолади, лекин 7 кунда топширади. 2 кун кечиккан учун сотувчи истеъмолчига 10 млн × 0,5% × 2 = 100 минг сўм пеня тўлайди.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Iste’molchi talabnomasi (pretenziya)Sotuvchiga yozma talab: qaytarish, almashtirish yoki zararni qoplash.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.