Кўчмас мулк, шу жумладан бинолар, иншоотлар, кўп квартирали уйлардаги квартиралар, корхоналар, бошқа мулкий мажмуалар, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар мулки бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари, қонунда кўчмас мулк жумласига киритилган ва уларга бўлган ҳуқуқлар қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бошқа мол-мулк ипотека нарсаси бўлиши мумкин.
Ипотека тўғрисидаги қоидалар:
қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ ер участкасида барпо этилаётган қурилиши тугалланмаган мол-мулк гаровига;
якка тартибдаги уй-жой қуриш ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун қонунчиликка мувофиқ берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар гаровига;
агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага олувчининг кўчмас мулк ижараси тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлари (ижара ҳуқуқи) гаровига;
агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқлар гаровига нисбатан ҳам қўлланилади.
Муомаладан чиқарилган ва тасарруфдан чиқарилиши мумкин бўлмаган кўчмас мулк ипотека нарсаси бўлиши мумкин эмас.
Қонунчиликда мажбурий хусусийлаштирилиши назарда тутилган ёки хусусийлаштирилиши тақиқланган ёхуд чекланган корхоналар ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳлари ипотека нарсаси бўлиши мумкин эмас.
lex.uz’dagi asl matn6-modda. Ипотека нарсаси
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-871-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон)
Oddiy tilda
ИПОТЕКА НАРСАСИ
Нимани ангlatadi
Ипотека нарсаси — бу кўчмас мулк, яъни уни кўчириб бўлмайдиган жой ва бинолар. Бу квартиралар, уйлар, дўконлар, ер участкалари ва бошқа қурилишлар бўлиши мумкин. Шартномада ёзилган талабларга мувофиқ, қурилиши тугалланмаган бинолар ҳам гаров қилиниши мумкин.
Кимга тегишли
Ипотека нарсаси юридик ва жисмоний шахслар мулки бўлган кўчмас мулк бўлиши мумкин.
Аmalда
Агар сиз банкдан қарз олмоқчи бўлсаңиз, ўз квартирангизни гаров қилиб беришингиз мумкин. Банк қарзни қайтармасаңиз, квартирани сотиб қарзни ундириши мумкин.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.