«Ипотека тўғрисида»ги қонун

59-modda. Ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчининг гаровга қўйилган корхонага нисбатан ҳуқуқлари

Ипотекага қўювчи гаровга қўйилган корхонага нисбатан мазкур корхонага тегишли мол-мулкни сотиш, айирбошлаш, ижарага бериш, қарзга бериш ва бошқача тарзда тасарруф этишга, шунингдек мазкур мол-мулк таркибига ўзгартишлар киритишга, агар улар корхонага тегишли мол-мулкнинг ипотека тўғрисидаги шартномада кўрсатилган умумий қиймати камайишига олиб келмаса ҳамда ипотека тўғрисидаги шартноманинг бошқа шартларини бузмаса, ҳақли. Агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчи ипотекага олувчининг рухсатисиз корхонага тегишли мол-мулкни гаровга қўйишга, корхонага тегишли кўчмас мулкни тасарруфдан чиқаришга қаратилган битимлар тузишга ҳақли эмас. Ипотекага олувчи ипотекага қўювчига нисбатан ўз талабларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида: ипотекага қўювчидан бухгалтерия ва бошқа ҳисобот ҳужжатлари мунтазам равишда тақдим этилишини, корхонага тегишли мол-мулкка доир битимларни тузиш билан боғлиқ масалалар олдиндан келишиб олинишини талаб қилишга; корхонага тегишли мол-мулк мулкдорига ёки у ваколат берган органга корхона раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш талаби билан мурожаат этишга; ипотекага қўювчи тузган битим ҳақиқий эмас деб топилишини сўраб судга даъво тақдим этишга; шартномага ёки қонунга мувофиқ бошқа ҳуқуқларни амалга оширишга ҳақлидир. Корхонани ипотекага қўювчи гаровга қўйилган мол-мулк асралишини таъминлайдиган чора-тадбирларни кўрмаган, бу мол-мулкдан корхона қиймати камайишига олиб келиши мумкин бўлган тарзда самарасиз фойдаланган тақдирда, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилиши тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.