Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, даврий тўловлар билан бажариладиган мажбуриятни таъминлаш учун ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга, ушбу тўловларни тўлаш муддатлари кетма-кет уч ойдан ортиқ муддатга бузилган тақдирда, йўл қўйилади.
Ушбу Қонуннинг 23, 26 ва 28-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбурият муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга, бу талаб бажарилмаган тақдирда эса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Агар ипотекага қўювчи ўз мажбуриятларини бажарилган деб ҳисобласа ҳамда ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этган бўлса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўхтатиб турилади.
lex.uz’dagi asl matn«Ипотека тўғрисида»ги қонун
36-modda. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш асослари
(36-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.