«Ипотека тўғрисида»ги қонун

30-modda. Ипотекага олувчиларни олдинги ва навбатдаги ипотекалар тўғрисида огоҳлантириш. Ипотека тўғрисидаги олдинги шартномани ўзгартириш

Ипотекага қўювчи ҳар бир навбатдаги ипотекага олувчига у билан ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома тузилгунига қадар мазкур мол-мулкнинг бунгача амал қилиб турган барча ипотекалари тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиши шарт. Ипотекага қўювчи ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома тузилганидан кейин дарҳол бу ҳақда олдинги ипотекалар бўйича ипотекага олувчиларни ёзма шаклда хабардор қилиши ва уларнинг талабига асосан уларга навбатдаги ипотека ҳақидаги маълумотларни маълум қилиши шарт. Ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома тузилганидан кейин олдинги шартномани ўзгартиришга, агар ипотека тўғрисидаги олдинги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, фақат навбатдаги шартнома бўйича ипотекага олувчининг розилиги билан йўл қўйилади. Агар ипотека тўғрисидаги олдинги ва навбатдаги шартномаларда тарафлар айни ўша шахсларнинг ўзи бўлса, ушбу модданинг қоидалари қўлланилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.