Бир мажбурият бажарилишини таъминлаш учун ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк (олдинги ипотека) ўша ёки ўзга қарздорнинг бошқа мажбурияти бажарилишини таъминлаш учун ўша ипотекага олувчининг ўзига ёхуд бошқа ипотекага олувчига гаровга берилиши мумкин (навбатдаги ипотека).
Ипотекага олувчилар навбати ипотека бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган сана ва вақтга биноан, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан белгиланади.
Навбатдаги ипотекага, агар у ўша мол-мулк ипотекаси ҳақидаги, амал қилиши ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома тузилаётган пайтда тугамаган олдинги шартномаларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.
Агар ипотека тўғрисидаги олдинги шартномада ипотека тўғрисида навбатдаги шартномани тузиш мумкин бўлган шартлар назарда тутилган бўлса, бундай шартнома ана шу шартларга риоя этилган ҳолда тузилиши керак.
Ипотека тўғрисидаги олдинги шартномада белгиланган тақиққа қарамай тузилган ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома шу шартнома бўйича ипотекага олувчи бундай тақиқни билмаганлигидан қатъи назар, олдинги шартнома бўйича ипотекага олувчининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Агар навбатдаги ипотека тақиқланмаган, лекин ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома олдинги шартномада унинг учун назарда тутилган шартлар бузилган ҳолда тузилган бўлса, ипотекага олувчининг навбатдаги шартнома бўйича талаблари ипотека тўғрисидаги олдинги шартнома шартларига мувофиқ уларни қандай даражада қаноатлантириш мумкин бўлса, шундай даражада қаноатлантирилади.
Агар ипотека тўғрисидаги олдинги ва навбатдаги шартномаларда тарафлар айни ўша шахсларнинг ўзи бўлса, ушбу модда учинчи ва тўртинчи қисмларининг қоидалари қўлланилмайди.
Гаров хатини тузиш ва беришни назарда тутувчи ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартномани тузишга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn«Ипотека тўғрисида»ги қонун
29-modda. Навбатдаги ипотекага йўл қўйиладиган шартлар
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.