Иқтисодий процессуал кодекси

237-modda. Йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги иш юритишни тугатиш

Тўпланган материаллар йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш учун етарли бўлмаса, суд иш юритишни ажрим билан тугатади. Бу ҳолда аризачи умумий тартибда даъво тақдим этишга ҳақли. Йўқолган суд иши бўйича суд ҳужжатини тиклаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш уни сақлаш муддати билан чегараланмайди. Бироқ, йўқолган суд ишини ижро этиш мақсадида уни тиклаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилинган тақдирда, ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати ўтган бўлса ва у суд томонидан тикланмаса ҳам суд ишни юритишни тугатади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.