Иқтисодий процессуал кодекси

236-modda. Йўқолган суд ишини ёки ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза бўйича ҳал қилув қарори

Суднинг йўқолган суд ишини тиклаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида тикланаётган ҳужжатларнинг мазмуни судга тақдим этилган ва йўқолган иш бўйича суд процессининг барча иштирокчилари иштирокида суд мажлисида текширилган қандай аниқ маълумотлар асосида аниқланган деб ҳисоблаши кўрсатилади. Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида йўқолган суд иши бўйича суд томонидан қандай далиллар текширилганлиги ва қандай процессуал ҳаракатлар бажарилганлигини исбот қилувчи суд хулосалари ҳам кўрсатилади. Йўқолган ижро иши, агар суд ҳужжатининг ижроси амалга оширилган бўлса, тикланади. Ижро ҳужжатининг ижро этилиши тўғрисидаги ҳужжат давлат ижрочиси томонидан ижро этиш чоғида амалга оширилган ва ҳужжатда акс эттирилган ҳаракатларнинг мазмуни кўрсатилган ҳолда суднинг ҳал қилув қарори билан тикланади. Ижро варақасининг дубликати берилиши мумкин бўлган ижро иши у ижро этилгунига қадар йўқолган тақдирда, суд йўқолган ижро ишини тиклаш тўғрисида иш қўзғатишни асослантирилган ажрим билан рад этади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.