Иқтисодий процессуал кодекси

232³-modda. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар

Ушбу Кодекснинг 232¹-моддасида кўрсатилган аризаларга қуйидагилар илова қилинади: 1) арбитраж битимининг асл нусхаси ёки унинг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси; 2) почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; 3) аризанинг кўчирма нусхаси арбитраж муҳокамасининг бошқа тарафига топширилганлиги ҳақидаги хабарнома ёки хабарнома юборилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари аризага қуйидагилар илова қилинади: 1) арбитрни тайинлаш тўғрисидаги аризага — арбитраж судига даъво тақдим этилганлигининг далиллари; аризачи (арбитраж муҳокамаси тарафлари) томонидан арбитр тайинланганлиги ёхуд арбитрни тайинлаш тартиб-таомилига риоя этилмаганлиги далиллари; 2) арбитрни рад этишни қаноатлантириш ҳақидаги аризага — арбитраж судига даъво тақдим этилганлигининг далиллари; арбитрни рад этиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш натижалари бўйича арбитраж суди ажримининг тасдиқланган кўчирма нусхаси. Доимий арбитраж муассасаси ажримининг кўчирма нусхаси ушбу арбитраж муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланади, муайян низони ҳал қилиш учун ташкил этилган арбитраж суди ажримининг кўчирма нусхасидаги арбитр имзоси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак; 3) арбитр ваколатларининг амал қилишини тугатиш хусусида қарор қабул қилиш тўғрисидаги аризага — арбитраж судига даъво тақдим этилганлигининг далиллари; арбитр ўз вазифаларини бажариши мумкин эмаслигини тасдиқловчи далил ёки арбитрнинг ўз вазифаларини амалга оширишга асоссиз равишда кечикишсиз киришмаганлигини тасдиқловчи далил; 4) арбитраж судининг юрисдикцияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш ҳақидаги аризага — арбитраж судининг ўз юрисдикцияси ҳақидаги ажримининг тасдиқланган кўчирма нусхаси. Доимий арбитраж муассасаси ажримининг кўчирма нусхаси ушбу арбитраж муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланади, муайян низони ҳал қилиш учун ташкил этилган арбитраж суди ажримининг кўчирма нусхасидаги арбитр имзоси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак; 5) таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризага — арбитраж судининг таъминлаш чоралари кўрилганлиги ҳақидаги ажримининг тасдиқланган кўчирма нусхаси. Доимий арбитраж муассасаси ажримининг кўчирма нусхаси ушбу арбитраж муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланади, муайян низони ҳал қилиш учун ташкил этилган арбитраж суди ажримининг кўчирма нусхасидаги арбитр имзоси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак; 6) таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги аризага — арбитраж судига даъво тақдим этилганлигининг далиллари; 7) далилларни олишга кўмаклашиш тўғрисидаги аризага — арбитраж судининг иш юритувида низо мавжуд бўлиб, уни ҳал этиш учун далиллар зарурлиги ва бу далилларни олиш учун кўмаклашиш ҳақида ариза берилганлигининг далили. Чет тилида тузилган ҳужжатларни иқтисодий судга тақдим этишда ушбу ҳужжатларга уларнинг давлат тилидаги ёки иқтисодий суд ишлари юритилаётган тилдаги тегишли тарзда тасдиқланган таржимаси қўшиб топширилиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.