Ушбу Кодекснинг 232¹-моддасида кўрсатилган аризалар ёзма шаклда берилади ва арбитраж муҳокамасининг тарафи ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак, арбитраж суди томонидан далилларни олишга кўмаклашиш тўғрисида берилган ариза эса раислик қилувчи арбитр томонидан имзоланиши керак.
Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ариза берилаётган иқтисодий суднинг номи;
2) арбитраж судининг номи, арбитражнинг жойлашган ери ва таркиби;
3) арбитраж муҳокамаси тарафларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
4) талабга асос бўлган ҳолатлар;
5) талабнинг асосларини тасдиқловчи далиллар;
6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Далилларни олишга кўмаклашиш тўғрисидаги аризада иш учун аҳамиятли бўлган қайси ҳолатлар ушбу далил билан аниқланиши мумкинлиги ҳам кўрсатилган бўлиши, далил белгиланиши ва унинг турган ери кўрсатилиши керак.
Аризада тарафларнинг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили ва бошқа маълумотлари кўрсатилиши мумкин.
Агар ариза арбитраж муҳокамаси тарафининг вакили томонидан берилган бўлса, аризага вакилнинг аризани имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
Арбитрни тайинлаш, арбитрни рад этишни қаноатлантириш, арбитраж судининг юрисдикцияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш ҳақидаги ариза «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16, 18 ва 21-моддаларида кўрсатилган муддат ичида берилиши мумкин. Кўрсатилган муддат иқтисодий суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 232³-моддасида, ушбу модданинг биринчи, иккинчи, учинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган тақдирда, ариза ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
lex.uz’dagi asl matn232²-modda. Аризанинг шакли ва мазмуни
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.