«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун

6-modda. Инвестицияларни амалга ошириш шакллари

(6-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-871-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон)

Инвестицияларни амалга ошириш шакллари қуйидагилардан иборат: юридик шахсларни ташкил этиш ёки уларнинг устав фондларида (устав капиталларида) улушли тарзда, шу жумладан мол-мулк ва акциялар (улушлар) сотиб олиш йўли билан иштирок этиш; Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни, жумладан қарз мажбуриятларини олиш; концессияларни олиш, шу жумладан табиий ресурсларни қидириш, ўзлаштириш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланишга доир концессияларни олиш, шунингдек маҳсулот тақсимотига оид битимларда иштирок этиш; мулк ҳуқуқини, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган мулк ҳуқуқини, муаллифлик ҳуқуқларини, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат намуналари, фирма номлари ва ноу-хау, ишчанлик обрўсини (гудвиллни) олиш; ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни, бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини олиш. Инвесторлар қонунчиликка зид бўлмаган бошқа шаклларда ҳам инвестицияларни амалга ошириши мумкин. Инвестиция фаолияти инвестициялар киритишнинг турли шаклларини бирлаштириш воситасида амалга оширилиши мумкин. Инвестицияларнинг бирламчи ёки такроран киритиладиган шакллари ўзгартирилиши уларнинг инвестиция сифатидаги даражаси ўзгаришига олиб келмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.