«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун

59-modda. Инвестицияларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юбориш чоғидаги инвестиция фаолиятининг шакллари

(59-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин: Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларни, шунингдек уларнинг шуъба корхоналарини, филиалларини, ваколатхоналарини ва бошқа алоҳида бўлинмаларини чет давлатнинг қонунчилиги талабларига риоя этган ҳолда ташкил этиш; мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни олиш; чет давлатларнинг қонунчилигига зид бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ бўлган бошқа ҳар қандай шакллар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.