«Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to'g'risida»gi qonun

-modda. Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилаётганда ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар

(8³-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 августдаги ЎРҚ-947-сонли Қонунига асосан 2¹-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 03/24/947/0666-сон)

Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилаётганда ижро ҳужжатларига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак: 1) ушбу Қонуннинг 8²-моддасида кўрсатилган айрим тоифадаги ижро ҳужжатлари тегишли давлат органига, ташкилотга ёки унинг мансабдор шахсига тақдим этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; 2) истеъмол қилинган энергия ресурслари ва ичимлик суви учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга ёки мансабдор шахсга берилгунига қадар қарздор юридик шахс (бундан қонунчиликка биноан тармоқлардан узилишига йўл қўйилмайдиган истеъмолчилар мустасно) энергия ресурслари тармоқларидан ва сув таъминотидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; 2¹) истеъмол қилинган электр энергияси ёки табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга ёки мансабдор шахсга берилгунига қадар қарздор жисмоний шахс энергия ресурслари тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; 3) ундирувни гаров билан таъминланган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича гаров тўғрисидаги шартнома; 4) солиқ қарзини ундиришга доир ижро ҳужжатлари бўйича инкассо топшириқномаларининг (тўлов ҳужжатларининг) санаси, рақами ва суммаси тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ушбу мол-мулк хатланган тақдирда, мол-мулкни хатлаш ҳақидаги қарор ва баённома. Мол-мулкни давлат даромадига ўтказишни назарда тутувчи ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.