«Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to'g'risida»gi qonun

-modda. Ижро ҳужжатларининг Мажбурий ижро бюроси органларига тааллуқлилиги

Ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади, бундан Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаларига ва марказий аппаратига тааллуқли ижро ҳужжатлари мустасно. Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармалари: турли туманларда (шаҳарларда) жойлашган бир нечта қарздорга, шу жумладан солидар жавобгарлиги бўлган қарздорларга нисбатан берилган ижро ҳужжатларини; ижро ҳужжати тақдим этилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик минг бараваридан юз минг бараваригача миқдордаги суммани ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини; чет давлатнинг резиденти бўлган қарздор юридик шахсга нисбатан ижро ҳужжатларини ижро этади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ижрочилари ёхуд уларнинг ўринбосарлари алоҳида ҳолатларга қараб ҳар қандай ижро ишини Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимларидан олиб қўйишга ва уни ўз иш юритувига қабул қилишга ҳақли. Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати: турли вилоятларда жойлашган бир нечта қарздорга, шу жумладан солидар жавобгарлиги бўлган қарздорларга нисбатан берилган ижро ҳужжатларини; ижро ҳужжати тақдим этилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридаги ва ундан ортиқ миқдорлардаги суммани ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини; чет давлатларга, уларнинг давлат органларига, чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига, халқаро ҳукумат ташкилотларига ва уларнинг ваколатхоналарига, шунингдек уларнинг дипломатик иммунитетга эга бўлган ходимларига нисбатан берилган ижро ҳужжатларини ижро этади. Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси ёхуд унинг ўринбосари алоҳида ҳолатларга қараб ҳар қандай ижро ишини Мажбурий ижро бюросининг органидан олиб қўйишга ва уни ўз иш юритувига қабул қилишга, ижро ишини Мажбурий ижро бюросининг бир органидан бошқа органига ўтказишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.