«Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to'g'risida»gi qonun

53¹-modda. Қимматли қоғозларни хатлаш

(53¹-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)

Ҳужжатли қимматли қоғозлар уларнинг турган жойи бўйича хатланади. Ҳужжатсиз қимматли қоғозлар ушбу қоғозлар эгасининг ҳуқуқлари рўйхатга олинган жой бўйича хатланади. Қимматли қоғозлар хатланганда давлат ижрочиси қарор чиқаради. Ҳужжатли қимматли қоғозлар хатланганлиги тўғрисида давлат ижрочиси хатланган қимматли қоғозларнинг хатлов далолатномасини ҳам тузади. Давлат ижрочисининг қимматли қоғозлар хатланганлиги тўғрисидаги қарорида ёки далолатномасида хатланган қимматли қоғозларнинг умумий сони, уларнинг тури ва қимматли қоғозлар эмитентлари тўғрисидаги маълумотлар, қимматли қоғозлар чиқарилган сана (акциялар бундан мустасно), уларни идентификация қилиш, шунингдек қимматли қоғозларнинг қарздорга тегишлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа маълумотлар кўрсатилади. Қарздорга тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг хатланиши қарздорга уларни тасарруф этиш, шунингдек бундай қимматли қоғозлар ўтказмаларини амалга ошириш тақиқланганлигини англатади. Ўзга турдаги чекловларни белгилашда, шу жумладан қарздорнинг қимматли қоғозларда мустаҳкамлаб қўйилган даромад олиш ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларини чеклашда давлат ижрочиси белгиланган чекловларни қимматли қоғозларни хатлаш тўғрисидаги қарорда санаб ўтиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.