Ижро ҳужжатларига доир маълумотлар Мажбуриятлар реестрига автоматлаштирилган тизим орқали киритилади ва ўн йил давомида сақланади.
Ижро ҳужжатига доир маълумотларнинг Мажбуриятлар реестрига киритилганлиги қарздорни қонунда белгиланган асослар вужудга келганда банкрот деб топиш тартиб-таомилини бошлашга тўсқинлик қилмайди.
Ижро ҳужжатларига доир маълумотлар қуйидаги ҳолларда Мажбуриятлар реестридан чиқариб ташланади:
1) ижро ишини юритиш қайта тикланганда;
2) ижро ҳужжати амалда ижро этилганда;
3) ундирувчининг аризасига кўра;
4) ижро ҳужжати уни берган суднинг ёки бошқа органнинг талабига кўра ижро этилмасдан қайтарилганда;
5) иқтисодий суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатиш ишини юритишни очиш тўғрисидаги ёки қарздор жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси олинганда;
6) қарздор юридик шахс давлат реестридан чиқарилганда;
7) қарздорнинг мол-мулки ёки пул маблағлари ҳақидаги маълумотлар ўн йил давомида аниқланмаганда.
lex.uz’dagi asl matn«Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to'g'risida»gi qonun
43⁴-modda. Мажбуриятлар реестридаги ижро ҳужжатларига доир маълумотларни сақлаш ва чиқариб ташлаш тартиби ҳамда муддатлари
(3²-боб Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 июндаги ЎРҚ-1069-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.