«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонун

39-modda. Ижро иши юритишни тугатиш оқибатлари

(39-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)

Давлат ижрочиси суднинг ижро иши юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими асосида, шунингдек давлат ижрочисининг ижро иши юритишни тугатиш тўғрисидаги қарорида ижро этиш бўйича ўзи тайинлаган барча мажбурий ижро чораларини, шу жумладан мол-мулкни хатлашни, шунингдек қарздор учун белгиланган чекловларни бекор қилади. Айни вақтда давлат ижрочиси қарздорнинг ҳисобварақларига қўйилган инкассо топшириқномаларини чақириб олади, шунингдек чекловларни ижро этаётган органларни ушбу чекловлар бекор қилинганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади. Ижро иши юритиш тугатилганидан сўнг давлат ижрочиси қарздорга давлат ижрочиси томонидан солинган жарималарни ва ижро харажатларини ундириш тўғрисида илгари чиқарилган ҳамда ижро этилмаган қарорлар ижросини давом эттиради. Ижро иши юритиш тугатилган тақдирда, ижро йиғими ижро ҳужжатининг фақат мажбурий тартибда ижро этилган қисми бўйича ундирилади. Бунда ижро иши юритиш ушбу Қонун 37-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида кўрсатилган асослар бўйича тугатилган тақдирда ижро йиғими давлат ижрочиси томонидан амалга оширилган мажбурий ижро этиш чораларидан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда қайтарилади. Ижро иши юритиш тугатилган ижро ҳужжати ижро иши юритиш материалларида қолади ва такроран ижрога қаратилиши мумкин эмас.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

ИЖРО ИШИ ЮРИТИШНИ ТУГАТИШ ОҚИБАТЛАРИ Нимани англадади Ижро иши тугатилганда давлат ижрочиси барча чораларни бекор қилади — қарздорнинг молини хатлашни, унга қўйилган чекловларни олиб ташлайди. Ижро йиғими фақат ижро этилган қисми бўйича ундирилади. Ижро ҳужжати бир марта ишлатилганидан сўнг қайта ижрога қаратилмайди. Кимга тегишли Бу қоида давлат ижрочиси, қарздор ва ижро ҳужжати эгасига тегишли. Аmalда Агар қарздор қарзни тўласа ва ижро иши тугатилса, давлат ижрочиси унинг банк ҳисобидан олинган пулни қайтаради, машина сотувга қўйилган чекловни олиб ташлайди. Бирок қарздорнинг ўзи солинган жарима ва ижро харажатлари ундирилишда давом этади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.