«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонун

37-modda. Ижро иши юритишни тугатиш асослари

(37-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)

Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд томонидан тугатилади: 1) ундирувчи ёки қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда, бедарак йўқолган деб топилганда, агар суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг ҳужжатида қўйилган талаблар ёки мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ёки бедарак йўқолганнинг мол-мулкини ишончли бошқариб турган шахсга ўтиши мумкин бўлмаса; 2) муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёхуд бундай ҳаракатларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатини ижро этиш имконияти йўқолганда. Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда давлат ижрочиси томонидан тугатилади: 1) ундирувчи ундирувдан воз кечганда, агар воз кечиш суд томонидан қабул қилинган бўлса; 2) ундирувчи ва қарздор ўртасида суд томонидан тасдиқланган келишув битими тузилганда; 2¹) ундирувчи ва қарздор ўртасида медиатив келишув тузилганда; 3) жарима тариқасидаги жиноий жазони бошқа жазо турига алмаштириш ёхуд жарима тариқасидаги жиноий жазодан амнистия актига асосан озод қилиш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилганда; 4) ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд қонунга кўра ижро ҳужжати бўлган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

ИЖРО ИШИ ЮРИТИШНИ ТУГАТИШ АСОСЛАРИ Нимани ангlatadi Ижро иши юритиш — бу суд қарори ёки бошқа органнинг қарорини амалга ошириш жараёни. Бу жараён муайян ҳолатларда тугатилиши мумкин, яъни якун берилиши мумкин. Суд ёки давлат ижрочиси ижро ишини тугатиши мумкин. Кимга тегишли Ижро иши юритишни тугатиш суд ва давлат ижрочисининг ҳуқуқи ва мажбурияти. Аmalда Агар қарздор вафот этса ва унинг ворислари мажбуриятни ўз устига олмаса, ижро иши тугатилади. Ёки ундирувчи ва қарздор келишув тузса, давлат ижрочиси ижро ишини тугатади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.