Агар давлат ижрочиси, таржимонлар ва мутахассислар тарафларнинг, улар вакилларининг ёки ижро иши юритишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг қариндошлари бўлсалар ёхуд ижро иши юритиш натижасидан манфаатдор бўлсалар ёки уларнинг беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, улар ижро иши юритишда иштирок этиши мумкин эмас ва улар рад қилиниши лозим.
Рад қилиш учун ҳолатлар мавжуд бўлса, рад қилиш талаблари татбиқ этиладиган шахс ўзини ўзи рад қилиши шарт. Худди шу асослар бўйича ундирувчи, қарздор ёки уларнинг вакиллари мазкур шахсни рад қилишлари мумкин. Рад қилиш асосланган бўлиши, ёзма равишда баён этилиши ва ижро ҳаракатларини амалга ошириш бошлангунига қадар маълум қилиниши керак, рад қилиш учун асослар мавжудлиги ижро ҳаракатларини амалга ошириш бошланганидан кейин маълум бўлиб қолган ҳоллар бундан мустасно.
Таржимон ва мутахассисни рад қилиш тўғрисидаги масалани давлат ижрочиси ҳал қилади. Давлат ижрочиси таржимон ва мутахассисни рад қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш натижаларига мувофиқ асосланган қарор чиқаради, қарор катта давлат ижрочиси томонидан тасдиқланади.
Давлат ижрочисини рад қилиш тўғрисидаги масалани катта давлат ижрочиси ҳал қилади. Катта давлат ижрочисини рад қилиш тўғрисидаги масалани катта давлат ижрочисининг ўзи ҳал қилади.
Давлат ижрочисини рад қилиш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда, у ижро этаётган ижро ҳужжати катта давлат ижрочиси томонидан бошқа давлат ижрочисига ўтказилади ёки катта давлат ижрочиси ижро ҳужжатини ўз иш юритувига олади. Катта давлат ижрочисини рад қилиш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда, у ижро этаётган ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан бошқа давлат ижрочисига ўтказилади.
Давлат ижрочисини рад қилиш қаноатлантирилмаганлиги устидан шикоят қилиш ёки протест билдириш мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонун
22-modda. Ижро иши юритишда рад қилиш
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Давлат ижрочиси, таржимон ёки мутахассис ижро иши юритишда иштирок этиши мумкин эмас, агар у тараф қариндошлари бўлса, натижадан манфаатдор бўлса ёки беғаразлигига шубҳа туғилса. Бундай шахсни ижро иши юритишдан чиқариб юбориш керак. Рад қилиш асосланган, ёзма шаклда баён этилган ва ижро ҳаракатлари бошланишидан олдин маълум қилинган бўлиши керак.
KIMGA TEGISHLI
Ижро иши юритишда иштирок этаётган давлат ижрочилари, таржимонлар, мутахассислар ва уларнинг вакилларига.
AMALDA
Ижро иши юритаётган давлат ижрочисининг қариндошлари судда ёки ижро бюросида ишласа, у ўзини рад қилиши ёки тараф ўзи уни рад қилиш талабини қўйиши мумкин. Рад қилиш асосланган қарор чиқарилади ва ижро ҳаракатлари бошланишидан олдин маълум қилинади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.