«Ijara to'g'risida»gi qonun

9-modda. Ижарага бериш чоғида мулкчилик

(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 18 мартдаги ЎРҚ-922-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2024 й., 03/24/922/0224-сон)

Мол-мулкни ижарага бериш ана шу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг бошқа кишига ўтказилишига олиб келмайди. Башарти, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, ижарага олинган мулкдан фойдаланиб тайёрланган маҳсулот ва олинган даромад, шунингдек ижарага олинган мол-мулк орқасидан орттирилган фойда (даромад) эвазига сотиб олинган мол-мулк ижарачига тегишлидир. Ижарачининг ижарага олинган ер участкасида ўз маблағлари ва қарзга олган маблағлари ҳисобидан қурилишнинг умумий қоидаларига риоя қилган ҳолда зарур ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш бинолари, шу жумладан уй-жой қуриш ҳуқуқи шартномада кўзда тутилган бўлиши керак. Айни пайтда ижара шартномаси тугатилгач, мазкур бинолар ва иншоотлар кимга тегишли бўлиши қайд этиб қўйилиши керак. Ижарага олинган ҳудудда ижарага берувчининг ижозати билан ижарачининг маблағларига қурилган, бошқа жойга кўчириш мумкин бўлмаган бинолар ва иншоотлар, ижара шартномасида ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, ижарага берувчига тегишли бўлади. Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг ёки шартнома бекор қилинганда ижарачи уларнинг қийматини ижарага берувчидан қайтариб олишга ҳақлидир. Ижарага олинган ҳудудда ижарага берувчининг рухсатисиз ижарачи маблағига қурилган бинолар ва иншоотлар, башарти уларни кўчириш мумкин бўлмаса, ижарага берувчига тегишлидир. Агар ижарага берувчи уларни бузиб ташлашни талаб қилса, ижарачи уларни ўз ҳисобидан бузиб ташлашга ёки уларни бузиб ташлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга мажбурдир. Ижарага олинган корхонанинг мол-мулкида корхона меҳнат жамоасининг аъзолари, шу мол-мулкни вужудга келтириш учун ўз шахсий меҳнати билан, шунингдек пул ва бошқа мулкий бадаллар билан қўшадиган улушнинг миқдори корхона уставида кўзда тутилган шартлар ва тартиб асосида белгилаб қўйилади. Ижарага олинган корхона мол-мулкига меҳнат жамоасининг аъзоси қўшган улушнинг қиймати бўйича корхонанинг уставига мувофиқ қимматли қоғозлар берилиши мумкин. Мазкур қимматли қоғозларга меҳнат жамоаси ишлаб чиқаришнинг пировард натижаларига ва корхонани ривожлантириш вазифаларига қараб белгилайдиган миқдорда дивидендлар тўланади. Қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қиймати қоғоз эгаларига корхона уставида назарда тутилган ҳолларда тўланади. Корхона уставида у билан меҳнат муносабатларини тугатган меҳнат жамоаси аъзоларига дивидендлар тўлаш тартиби ва шартлари белгилаб қўйилади. Ижарага олинган корхона ихтиёрида қоладиган фойда (даромад) ижарага берилган корхона жамоасининг қарорига мувофиқ тақсимланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.