«Ijara to'g'risida»gi qonun

-modda. Ижара объектлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш)

(8¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-871-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон)

Ижара муносабатларининг объектлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ижарага берувчининг розилиги билан ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объект билан бирга мазкур объект банд этган ҳамда ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам қонунга мувофиқ бошқа шахсга ўтади, бунда ижарага берувчининг розилиги талаб этилмайди. Қонунда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини ижарага олган жисмоний ва юридик шахслар ижарага олинган ер участкаларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ижара муддатидан ошмаган муддатга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин. Бунда ижара шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар янги ижарага олувчига ўтади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.