«Ichki ishlar organlari to'g'risida»gi qonun

16-modda. Ички ишлар органларининг мажбуриятлари

(16-модда биринчи қисмининг қирқ учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 19 майдаги ЎРҚ-1146-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 03/26/1146/0514-сон)

Ички ишлар органлари: фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида барча зарур чораларни кўриши; жамоат жойларида, шу жумладан кўчаларда, майдонларда, истироҳат боғларида, транспорт магистралларида, вокзалларда, аэропортларда, шунингдек оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаши; жиноятлар, бошқа ҳуқуқбузарликлар ва ҳодисалар тўғрисидаги аризаларни, хабарларни ва бошқа ахборотни, шу жумладан электрон шаклдаги шундай аризаларни, хабарларни ва бошқа ахборотни қабул қилиши ҳамда рўйхатга олиши, мурожаат этувчига қонунчиликда белгиланган тартибда кейинчалик хабар берган ҳолда улар бўйича ўз вақтида чоралар кўриши; жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойга, ҳодиса жойига дарҳол етиб келиши, ғайриқонуний қилмишларга чек қўйиши, фуқароларнинг хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиши, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳолатларини, ҳодиса ҳолатларини ҳужжатлаштириши, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик, ҳодиса изларининг сақланишини таъминлаши; жисмоний ва юридик шахсларнинг турар жойларига ҳамда бошқа хоналарига мулкдорларнинг ва улар вакилларининг хоҳишига хилоф тарзда ёки улар йўқлигида ички ишлар органлари ходимлари кирганлигининг барча ҳоллари тўғрисида йигирма тўрт соат ичида прокурорни ёзма шаклда хабардор қилиши; жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда ёки ҳодиса жойида жабрланган фуқароларга, шунингдек ночор аҳволда қолган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам ёки бошқа хил ёрдам кўрсатилишини ташкил этиши; ўз ваколатлари доирасида жиноятлар фактлари бўйича жиноят ишларини қўзғатиши, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиши; жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш ва уларни фош этиш, шунингдек уларни тайёрлаш ва содир этишга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда топиш чораларини кўриши; айрим процессуал ҳаракатларни бажаришда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларга, суриштирув ва тергов органларига, судга Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган тартибда ёрдам бериши; жиноят ишлари бўйича, зарур бўлган ҳолларда эса жиноят иши қўзғатилгунига қадар, экспертизаларни, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича экспертизаларни, шунингдек тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш мақсадида нарсалар ва ҳужжатларни текширишни тайинлаши ҳамда ўтказиши; шахси таниб олинмаган мурдаларнинг шахсини аниқлаши; соғлиғининг ҳолатига, ёшига кўра ёки бошқа сабабларга кўра ўзи тўғрисида маълумотлар бера олмайдиган шахсларни идентификация қилиш чораларини кўриши; чақирув бўйича келишдан бўйин товлаётган шахсларни мажбурий келтириш тўғрисидаги суд ажримларини, прокурорнинг, терговчининг суриштирувчининг ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг қарорларини бажариши; маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни қамоқда сақлаши; ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар ва маҳкумларни қамоқда сақлаш жойларида сақлаши ҳамда қўриқлаши, маҳкумларни жазони ижро этиш муассасаларига тақсимлаши; жазони ижро этиш муассасаларида ҳамда қамоқда сақлаш жойларида маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг сақланиш шароитларини ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлаши; руҳий ҳолати бузилган шахсларни кейинчалик мажбурий йўсинда даволаш учун, ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни ва маҳкумларни, шунингдек маъмурий қамоққа олинган шахсларни қўриқлаб боришни ва бошқа ерга кўчиришни амалга ошириши; уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасининг ижро этилишини назорат қилишни амалга ошириши; муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш, озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазоларни, шунингдек жиноий-ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини қонунга мувофиқ ижро этиши; жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар устидан маъмурий назоратни суднинг қарори асосида амалга ошириши; транспорт воситасини бошқаришга бўлган ҳуқуқдан маҳрум қилиш, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини уларнинг ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш, маъмурий қамоққа олиш, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш, вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тўғрисидаги суд қарорларини ижро этиши; сурункали ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик билан касалланган, озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинганларни мажбурий тарзда даволашни суднинг ҳукми, ажрими ва қарори асосида амалга ошириши; жазони ижро этиш муассасаларининг, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг, тергов ҳибсхоналарининг, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг, ички ишлар органлари вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларининг, аниқ яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларининг ва ички ишлар органлари кинология бўлинмаларининг фаолиятини таъминлаши; ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириши, уларнинг сабабларини ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаши ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриши; қонунда назарда тутилган шахсларнинг профилактик ҳисобини юритиши; профилактика тадбирларини режалаштириш ва ўтказиш мақсадида жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг, уларни содир этган шахсларнинг, ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг, қидирув эълон қилинганларнинг, бедарак йўқолганларнинг, фуқаровий ва хизмат қуролига эга бўлганларнинг ҳисобини юритиши, ушбу маълумотларнинг таҳлилини амалга ошириши ҳамда профилактика тадбирларини ўтказиши; ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаши ва улар билан якка тартибда профилактика ишларини олиб бориши; вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириши; ҳуқуқбузарликлар ёки ғайриижтимоий ҳаракатлар содир этган вояга етмаганларни, шунингдек назоратсиз ва қаровсиз қолганларни ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига, яшаш, тарбияланиш ва таълим олиш учун алоҳида шароитларга муҳтож бўлган вояга етмаганлар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига ёхуд ҳудудий ички ишлар органининг хизмат биносига олиб бориши; ижтимоий реабилитация ва ижтимоий мослаштириш чораларини кўриши; таносил касалликларига, одамнинг иммунитет танқислиги вирусига (ОИВ инфекциясига), руҳий ҳолати бузилиши хасталигига, сурункали ичкиликбозликка, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка чалинган, шунингдек психотроп моддаларни ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир қилувчи бошқа моддаларни истеъмол қиладиган, чақирув бўйича етиб келишдан бўйин товлаган шахсларни олиб келишда соғлиқни сақлаш муассасаларига қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда кўмаклашиши; авариялар, фалокатлар, ёнғинлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятларда аҳолини хабардор қилиш, одамларни қутқариш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳудуднинг зарур участкаларини ўраб олиш (тўсиш) юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриши, шунингдек қаровсиз қолган мол-мулкни қўриқлашга доир вазифаларни бажариши; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳолларда унинг ҳуқуқий режимини таъминлашда иштирок этиши; транспорт воситаларининг, йўл ҳаракати қоидалари бузилишларининг ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳисобини юритиши ва уларни рўйхатга олиши, йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириши; шахсни мастлик ҳолатида деб ҳисоблашга асослар мавжуд бўлган тақдирда унинг транспорт воситасини бошқаришдан четлатилишини ҳамда мастлик ҳолатини аниқлаш учун уни белгиланган тартибда текширувдан ўтказилишини таъминлаши; техник ҳолати хавфсизлик бўйича белгиланган талабларга жавоб бермайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаши, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар бажарилмаётган бўлса, кўчалар ва йўлларда таъмирлаш-қурилиш ишлари ҳамда бошқа ишлар ўтказилишини чеклаши ёки тақиқлаши; йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари ва нормаларига мос келмайдиган йўллардан ҳамда темир йўлдан ўтиш жойларидан фойдаланишни тақиқлаши; Ўзбекистон Республикасида турган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг марказлаштирилган ҳисобини ҳамда ягона маълумотлар базасини юритиши; Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишга доир материалларни тайёрлашда иштирок этиши; хавф таҳдид солган тақдирда, судьяларнинг, прокурорларнинг, терговчиларнинг, суриштирувчиларнинг, жабрланувчиларнинг, гувоҳларнинг ҳамда жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг, шунингдек улар оила аъзоларининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки ҳимоя қилинишини таъминлаш чораларини кўриши; ушлаб турилган ёки қамоққа олинган шахслардан олиб қўйилган, шунингдек топилган ва ички ишлар органларига топширилган ҳужжатлар, қимматбаҳо буюмлар, ашёлар ва бошқа мол-мулкнинг сақланишини таъминлаши, уларни қонуний эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат органлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ихтиёрига топшириш чораларини кўриши; қўриқланиши лозим бўлган давлат объектларини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни ҳамда бошқа объектларни, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, савдо, хизмат кўрсатиш, кўнгилочар объектларни ҳамда қурилиш объектларини қўриқлашни амалга ошириши эгасиз мол-мулк ва хазиналар тегишинча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролар ёки юридик шахслар ихтиёрига топширилгунига қадар уларнинг сақланишини таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриши; ўта хавфли ва махсус юкларни қўриқлаш ҳамда кузатиб бориш тадбирларини амалга ошириши; Ўзбекистон Республикаси фуқароларига идентификацияловчи ID-карталарни ёки хорижга чиқиш учун биометрик паспортларни, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга идентификацияловчи ID-карталарни, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжатларини, шунингдек чегара зонасига кириш учун рухсатномалар беришни ҳамда уларни алмаштиришни, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш ҳамда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни амалга ошириши, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар визаларининг амал қилиш муддатини узайтириш масалаларини кўриб чиқиши; фуқаролар ва мансабдор шахслардан қалбакилик белгилари бўлган ҳужжатларни, шунингдек тегишли асосларсиз уларда бўлган, муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган нарсаларни баённома тузган ҳамда унинг кўчирма нусхасини мазкур фуқароларга ва мансабдор шахсларга берган ҳолда олиб қўйиши; топиб олинган ва ихтиёрий равишда топширилган саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, прекурсорлар, алюминий кукунлари ва қурумларининг тегишли ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан қабул қилиниши ҳамда сақланиши, шунингдек уларнинг реализация қилиниши ёки йўқ қилиб ташланишини таъминлаш чораларини кўриши; хизматга доир ахборотнинг, шунингдек хизмат мажбуриятларини бажариши чоғида ўзига маълум бўлиб қолган давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг махфийлигини ва сақланишини таъминлаши; карантин, санитария-эпидемиология тадбирларини, экологияга ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир тадбирларни ўтказишда иштирок этиши ҳамда мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича чоралар кўриши; қўриқлаш фаолияти, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, шунингдек бошқа соҳаларда илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолиятни амалга ошириши, ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда фан ва технологиялар ютуқларини ривожлантириши ҳамда улардан фойдаланиши, янги усулларни, техник ва бошқа воситаларни жорий этиши; маълумот-ахборот фондларини шакллантириши, криминалистик ҳисоб-ахборот тизимини яратиши, тезкор-қидирув ва кадрларга оид ҳисобларни, давлат статистика ҳисоботини ва бошқа статистика ҳисоботини юритиши шарт. Ички ишлар органларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.