«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун

15¹-modda. Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари

(15¹-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1132-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1132/0378-сон)

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ички ишлар органларининг фаолиятини бевосита маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича, шунингдек фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг ҳамкорликда ишлашини маҳаллалар кесимида ташкил этиш бўйича амалга оширадиган таркибий тузилмаси ҳисобланади. Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ўз фаолиятини қуйидаги таркибда амалга оширади: профилактика бош инспекторлари, катта инспекторлари, инспекторлари ва кичик инспекторлари; мазкур ҳудудда хизматни ўташ учун бириктирилган ёки ташкилий-штат тузилмаси асосида киритилган туман (шаҳар) ички ишлар органининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, пробация бўлинмаси инспектори, тезкор вакил, патруль-пост хизмати ходимлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори, қўриқлаш бўлинмасининг наряди; жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия бўлинмасининг ва бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари, шунингдек жамоат тузилмаларининг вакиллари. Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани фаолиятига профилактика бош инспектори раҳбарлик қилади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

МАХАЛЛА ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ МАСКАНЛАРИ Нимани англадади Махалла ҳуқуқ-тартибот маскани — бу ички ишлар органининг махаллада жамоат тартибини сақлаш, жинояткорликка қарши курашиш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ташкил этилган ўрни. Бу жойда полиция, гвардия ва жамоат ташкилотлари бирга ишлайди. Кимга тегишли Махалла ҳуқуқ-тартибот маскани ички ишлар органларининг таркибий қисми ҳисобланади. Аmalда Агар махаллада жинояткорлик кўпайса ёки жамоат тартиби бузилса, махалла маскасидаги инспекторлар фуқаролар билан сўзлашиб, профилактика ишини олиб боради ва жамоат тартибини тиклайди.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.