Ҳаво транспортида ташиш ёки авиация ишларини бажариш истагини билдирган ҳаво кемасининг эксплуатанти эксплуатант сертификатини олиши лозим.
Ҳаво транспортида ташиш ва авиация ишлари ҳаво кемаларининг эксплуатантлари ва буюртмачилар ўртасидаги шартномалар асосида ёки корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг бир марталик буюртмалари асосида бажарилади. Ҳаво кемаларининг эксплуатантлари ва буюртмачилар ўз шерикларини танлашда тенг ҳуқуқларга эгадирлар.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳудудларининг экологияси ёки ҳудудларида транспорт воситалари ва одамлар ҳаракатининг алоҳида тартибидан келиб чиқиб, авиация ишларини бажариш шартларини ва чекловларни белгилаб қўйиш ҳуқуқига эгадир. Бундай шартлар ва чекловларни келишиб олиш буюртмачи зиммасига юклатилади.
Ҳаво кемаларининг эксплуатантлари Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланадиган ҳаво транспортида ташиш ёки авиация ишларини бажариш қоидаларига риоя қилиши шарт. Бунда ҳаво кемаларининг эксплуатантлари ҳаво транспортида ташиш ёки авиация ишларини бажаришнинг ўз фаолиятлари хусусиятига мос келадиган ва Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланган қоидаларга зид бўлмаган қўшимча қоидаларини белгилаши мумкин.
Ҳаво кемаларида почта ташиш тартиби почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти билан келишилади.
lex.uz’dagi asl matn95-modda. Ҳаво транспортида ташиш ва авиация ишларини бажариш қоидалари
(95-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.