Ҳаво кодекси

94-modda. Таъриф

(94-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

Аэропортлар ва ҳаво транспортида ташувчилар томонидан бажариладиган йўловчилар, қўл юки ва юкни белгиланган манзилга етказишни бевосита амалга ошириш билан боғлиқ тадбирлар ва операциялар мажмуи ҳаво транспортида ташиш деб ҳисобланади. Ҳаво транспортида ташиш йўловчилар, қўл юки ва юк аэропортда, ҳаво кемаси ичида ёки бошқа учиш-қўниш жойида бўлишидан қатъи назар, ташувчининг жавобгарлиги остида бўлган вақт мобайнидаги даврни қамраб олади. Ҳаво кемасининг жўнаш, қўниш манзили ва назарда тутилган барча оралиқ қўниш манзиллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган парвози чоғида бажарилган ташиш ишлари ҳаво транспортида ички ташиш деб ҳисобланади. Ҳаво кемасининг парвоз давомида янги юк олган-олмаганидан ёки парвозда танаффус бўлган-бўлмаганидан қатъи назар, жўнаш ва қўниш манзиллари: а) икки давлат ҳудудида: б) агар бошқа давлат ҳудудида оралиқ қўниш манзили (манзиллари) назарда тутилган бўлса, бир давлат ҳудудида бажариладиган парвозлари чоғидаги ташиш ишлари ҳаво транспортида халқаро ташиш деб ҳисобланади. Эксплуатант сертификати бўлган ҳаво кемасининг эксплуатанти ташувчи деб эътироф этилади. Ҳаво транспортида ташиш шартномасига мувофиқ ҳаво кемасида ташилаётган ёки ташилиши лозим бўлган шахс йўловчи деб ҳисобланади. Қўл юки – йўловчининг ташувчи билан шартномага мувофиқ ҳаво кемасида ташилаётган шахсий ашёлари. Юк – ҳаво кемасида ташилаётган ёки ташиш учун қабул қилинган (почта ва халқаро почта битимларининг шартларига кўра ташиладиган бошқа мол-мулк, ташувчининг қўл юки ёки мол-мулкидан ташқари) ҳар қандай мол-мулк, шунингдек юк хати бўйича ташиладиган қўл юки. Авиация воситаларида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар (буюртмачи)нинг технологик ёки транспорт ишлаб чиқариш жараёнларини таъминлаш мақсадида, шу жумладан экспериментал ва илмий-тадқиқот ишларини, санитария ва табиатни қўриқлаш тадбирларини, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш, табиий офатлар, авариялар ва ҳалокатлар оқибатларини тугатиш мақсадида тижорат асосида бажариладиган махсус юмушлар авиация ишлари қаторига киради. Авиация ишларига мансуб хизматлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгилаб қўйилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.