Ҳаво кодекси

92-modda. Йўловчиларни, қўл юки ва багажни текшириш

(92-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-974-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)

Парвознинг хавфсизлигини таъминлаш, йўловчиларнинг ва ҳаво кемалари экипажининг ҳаёти ва саломатлигини сақлаш мақсадида аэропорт ходимлари, ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати органларига ва божхона органларига, бу органларнинг ваколатли вакиллари йўқ бўлган тақдирда эса — ҳаво кемаларининг командирлари ёки уларнинг топшириғига биноан экипажнинг бошқа аъзоларига — ички йўналишларда ҳам, халқаро йўналишларда ҳам ҳаво кемалари йўловчиларини, қўл юки ва багажларни текшириш ҳуқуқи берилади. Текшириш аэропортда, шаҳар аэровокзалида ёхуд аэродромда ҳаво кемасининг ўзида бу иш учун махсус тайинланган шахслар томонидан амалга оширилади. Йўловчи текширувдан бўйин товлаган тақдирда авиация хизмати кўрсатувчи ҳаво транспортида ташиш тўғрисидаги шартномани бекор қилишга ҳақлидир. Парвоздаги ҳаво кемасида шароит тақозоси билан ҳаво кемаси командирининг қарорига мувофиқ йўловчининг розилигидан қатъи назар, текшириш ўтказилиши мумкин. Ушбу моддада парвоздаги ҳаво кемаси деб йўловчилар ёки юклар жойлаштирилганидан сўнг кеманинг барча ташқи эшиклари ёпилган дақиқадан бошлаб, йўловчиларни ёки юкларни тушириш учун эшиклардан исталган бири очилгунча бўлган ҳолатдаги ҳаво кемаси тушунилади. Текшириш ўтказиш қоидалари ва текшириш ўтказишга ҳақли шахслар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.