Ҳаво кодекси

91-modda. Авиацияни ғайриқонуний аралашувлардан ҳимоя қилишнинг чора-тадбирлари

Ҳаво кемалари, йўловчилар, юк ва почта қабул қилиш, жўнатиш ёки уларга хизмат кўрсатишни амалга ошираётган ҳаво кемаларининг эксплуатантлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар авиацияни ғайриқонуний аралашувидан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўришлари керак. Бундай чора-тадбирлар: а) бегона шахслар ва транспортнинг аэродромларнинг назорат остидаги теграсига назоратсиз киришларининг олдини олиш; б) йўловчилар томонидан қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи, заҳарли, тез алангаланувчи моддалар ва ҳаво транспортида олиб юриш тақиқланган бошқа предметларнинг яширинча ҳаво кемасига олиб кирилишига йўл қўймаслик; в) қурол ва ўқ-дориларни олиб учишда уларни ҳаво кемаларининг йўловчилардан ажратилган бўлмаларида, юк орасида ўқсиз ҳолда жойлаштиришни таъминлайдиган алоҳида чоралар кўриш; г) ҳаво кемалари турган жойларда уларга хизмат кўрсатишга алоқаси йўқ шахсларнинг кириб олишига йўл қўймай қўриқлаш; д) ҳаво кемаларини махсус текширувдан ўтказиш; е) ҳаво кемаларини парвоз давомида экипажнинг хавфсиз фаолиятини таъминлайдиган, шунингдек самовий ҳудудидан берухсат фойдаланишнинг олдини оладиган техникавий воситалар билан таъминлаш; ж) ҳаво кемалари ва объектларига нисбатан ғайриқонуний аралашувнинг олдини олиш учун махсус ишлаб чиқилган тадбирларни (усулларни) қўллашдан иборатдир. Бундай чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган қоидаларга мувофиқ қўлланилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.