Алоқа воситаларига эга бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар шу воситаларни ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари ҳақидаги маълумотларни зудлик билан хабар қилиш учун фойдаланишга бериб туришлари шарт.
Алоқа воситаларини бериш, ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемасига, унинг йўловчилари ва экипажига ёрдам кўрсатиш ҳақидаги хабарларни қабул қилиш ва жўнатиш ҳеч қандай навбатсиз оддий тариф бўйича ҳақ олиб амалга оширилади. Бундай ҳодиса тўғрисидаги биринчи маълумотни хабар қилиш бепул амалга оширилади.
Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари ҳақида хабар бериш учун умумий алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Авиация маъмурияти ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўзларига маълум ҳаво кемаларининг ҳалокати тўғрисида Ягона авиация қидирув-қутқарув хизматига ёки энг яқин аэродромга зудлик билан хабар беришлари шарт. Фуқаролар бундай ҳолатларда зудлик билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ёки энг яқин корхона, муассаса ва ташкилотларга хабар беришлари шарт.
lex.uz’dagi asl matn81-modda. Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари ҳақида хабар қилиш
(81-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.