Ҳаво кодекси

80-modda. Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларини қидирув ва қутқарув ишларини ташкил қилиш

(80-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)

Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларини қидирув ва қутқарув ишларини Ўзбекистон Республикасининг Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати амалга оширади. Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган низомга мувофиқ ишлайди. Авиация қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш ва бажаришда Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг кучлари ҳамда воситаларини жалб қилиш ҳуқуқига эга. Вазирликлар ва идоралар, шунингдек давлат муассасалари ва ташкилотлари Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати органларининг талабига мувофиқ уларга қидирув-қутқарув ишлари учун тайёр турган қутқарув кучлари ва воситаларини тезда ажратиб беришлари шарт. Республика Президентининг қарорига мувофиқ давлат тасарруфида бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар юқоридаги каби куч ва воситаларни ажратишлари шарт, кейинчалик бу харажатлар Ўзбекистон Республикаси бюджети ҳисобидан қопланади. Қидирув-қутқарув кучлари ва воситаларининг таркиби, техника ва анжомлари рўйхати, қидирув-қутқарув ишларини бошқариш ва бажариш тартиби, тегишли мансабдор шахсларнинг вазифалари Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати тасдиқлаган қидирув-қутқарув ишларини амалга ошириш қоидаларида белгилаб берилади. Ҳаво кемаларини, уларнинг йўловчилари ва экипажини қидирув-қутқарув ишларини таъминлаш мақсадида Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати туну кун навбатчиликни йўлга қўяди. Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ўзга давлатларнинг тегишли органлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатади, шунингдек ўз фаолиятини республиканинг қидирув-қутқарув ва авария ишларини ўтказишга масъул бошқа органлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда мослаштиради. Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларига керакли ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига: а) ўзга давлатларнинг қидирув-қутқарув кучлари ва воситалари; б) мазкур ҳаво кемаларининг эгалари ва эксплуатантлари; в) ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилган давлат маъмурлари келишларига йўл қўйилиши мумкин. Бундай келишга йўл қўйиш тартиби Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.