Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳаво транспорти қатнови аэронавигация воситалари ва тизимлари, шунингдек ҳаво транспорти қатновининг алоқа ҳамда бошқарув воситалари ва тизимлари билан таъминланади.
Бундай таъминлаш тартибини ўз ваколатлари доирасида Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги белгилайди.
Мазкур воситалар ва тизимлардан биргаликда фойдаланиш тартиби ушбу органлар ўртасида тузилган битимларга биноан белгиланади.
Аэронавигация воситалари ва тизимлари сифатида фойдаланиладиган объектлар қурилиши (ўрнатилиши) учун ер ажратиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида амалга оширилади. Бундай қурилишлар учун ажратиладиган ер майдонининг сатҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда тасдиқланган меъёрлар ҳамда лойиҳа-техникавий ҳужжатлар асосида аниқланади.
lex.uz’dagi asl matn58-modda. Аэронавигация ҳамда алоқа воситалари ва тизимлари
(58-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.