Ҳаво кодекси

57-modda. Аэронавигацион ва метеорологик ахборот

(57-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспорти қатнови аэронавигацион ва метеорологик ахборот билан таъминланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга метеорологик хизмат кўрсатади, давлат авиацияси учун метеорологик ахборот беради, халқаро аэронавигация манфаатларини кўзлаб метеорологик таъминлашни ташкил этади. Фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга метеорологик хизмат кўрсатиш самовий ҳудуддан фойдаланувчилар билан тузилган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Давлат авиациясини метеорологик ахборот билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонунчиликка мувофиқ белгиланади. Ҳаво транспорти қатновини аэронавигация ахбороти билан таъминлаш тартиби фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияда Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти томонидан, давлат авиациясида — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан хавфсиз, самарали ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш мақсадида халқаро ташкилот ёки чет эл давлатлари аэронавигацион ахборот хизматларидан битим ёки шартнома асосида олинадиган метеорологик ахборот ҳам ишлатилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.