Фойдаланишга яроқлилик нормаларига ва ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш талабларига мувофиқ бўлса, аэродромдан фойдаланишга йўл қўйилади. Фуқаролар ташиш учун мўлжалланган аэродром бундан ташқари, йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ қўшимча талабларга ҳам жавоб бермоғи лозим. Давлат, фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга мўлжалланган аэродромлар мажбурий суратда сертификатланиши шарт.
Аэродромларнинг, шунингдек улардаги асбоб-ускуналарнинг фойдаланишга яроқлилиги нормалари ва уларни сертификатлаштириш тартиби:
фуқаро аэродромлари, экспериментал авиация аэродромлари ва ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромлари учун – Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти томонидан;
давлат авиацияси аэродромлари учун – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Аэродром эксплуатантига аэродромнинг бутун хизмат кўрсатиш муддати давомида аэродромнинг мувофиқлик сертификати олиш учун белгиланган талабларга жавоб беришини таъминлаш вазифаси юклатилади.
lex.uz’dagi asl matn30-modda. Аэродромни ишга туширишга рухсат бериш
(30-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 8 июлдаги ЎРҚ-159-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 261-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.