Ҳаво кодекси

123-modda. Талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар

(123-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Йўловчи, юк жўнатувчи, юкни қабул қилувчи ёки улар ваколат берган шахслар йўловчини ва қўл юкини, почта ва юкни ҳаво транспортида ташиш шартномаси тузилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек ҳаво транспортида ташиш шартномаси бузилганлиги тўғрисидаги далолатномани тақдим этиб, ташувчига нисбатан талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш ҳуқуқига эгадир. Ҳаво транспортида ташиш шартномаси бузилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг йўқлиги, агар бундай далолатнома ташувчининг ходимлари ёки агенти томонидан тузилмаганлиги исботланса, ташувчига нисбатан талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум эта олмайди. Йўловчи, юк жўнатувчи, юкни қабул қилувчи вафот этган ёки улар соғлиғининг ҳолати ташувчига нисбатан талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш имконини бермаган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрнини қонунчиликка мувофиқ қоплатиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар талаб қўйиши ёки даъво қўзғатиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.