Йўловчи, қўл юки, юк ёки почтани ташиш юзасидан ташувчига нисбатан даъво қўзғатишдан олдин унинг олдига талаб қўйилиши шарт, авиация ҳалокати натижасида йўловчининг ўлими ёки соғлиғига зарар етиши билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.
Ташиш битта ташувчи томонидан бажарилган тақдирда талаблар даъвогарнинг хоҳишига кўра парвоз бошланган ёки тугаган манзилда билдирилади. Ташиш бир нечта ташувчи томонидан бажарилган тақдирда, қўл юки ёки юк ташиш қоидаси бузилганлигига доир талаблар даъвогарнинг хоҳишига кўра биринчи ёхуд охирги ташувчига, йўловчининг ўлими юз берган ёки соғлиғига зарар етказилган тақдирда эса, ташишни йўналишнинг зарар юзага келган участкасида бажарган ташувчига билдирилади.
Бевосита аралаш транспортларда ташишдан келиб чиқадиган талаблар:
а) агар ташишнинг сўнгги манзили аэропорт бўлса – ташувчига;
б) агар ташишнинг сўнгги манзили темир йўл ёки автомобиль станцияси, бандаргоҳ ёки порт бўлса – тегишли транспорт ташкилотига тақдим этилади.
lex.uz’dagi asl matn122-modda. Талаб қўйиш тартиби
(122-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-337-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 447-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.