«Гаров реестри тўғрисида»ги қонун

9-modda. Гаров реестрига ёзув киритиш

(9-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)

Гаров реестрига ёзув киритиш фойдаланувчи томонидан электрон шаклда амалга оширилади. Гаров реестрига киритилаётган ёзув қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши керак: қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс ва кредитор тўғрисидаги ахборот (жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ёки юридик шахслар учун — номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва солиқ тўловчининг идентификация рақами); қарздорнинг мол-мулки, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ва кредиторнинг бу мол-мулкка ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига бўлган ҳуқуқлари тавсифи, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси учун эса — воз кечилган пул талабномасининг тавсифи. Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ киритилган ёзув уни киритиш вақти ва санаси кўрсатилган ҳамда унга ягона рўйхатдан ўтказиш рақами берилган ҳолда автоматик равишда гаров реестрида қайд этилади. Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, гаров реестрига ёзувни киритиш вақти ва санаси кредиторнинг қарздор ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолларда бошқа кредиторлар ва учинчи шахслардан олдин ундирувни қарздорнинг мол-мулкига шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига қаратишга, бошқа талабларни қаноатлантиришга бўлган навбатини, имтиёзли ҳуқуқини аниқлаш учун асос бўлади. Гаров реестрига ёзув киритилганлиги учун ҳақ ундирилади, уни ундириш шартлари ва миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.