«Гаров реестри тўғрисида»ги қонун

8-modda. Гаров реестрига киритиладиган ёзув

(8-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)

Гаров реестрига: мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш (гаров) воситаси сифатида қарздорлар бериб қўйган мол-мулкка ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа асослардан, шу жумладан ушлаб қолиш, лизинг, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш, товарга бўлган мулк ҳуқуқини товарнинг ҳақи тўлангунга қадар сотувчида (кредиторда) сақлаб қолган ҳолда уни сотиш, келажакда муайян ҳодиса юз берган тақдирда мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш, тўловни кечиктирган ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда товарларни олиш-сотишдан юзага келадиган ҳуқуқлар тўғрисидаги; ундирувни қарздорнинг мол-мулкига ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқига қаратиш тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қарори тўғрисидаги; қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир ҳуқуқларини чеклаш (сервитут, мол-мулкни хатлаш, банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш) тўғрисидаги; қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларини тўлаш тўғрисидаги талаблар тўғрисидаги; қарздорнинг таъминланган мажбурияти бажарилмаган тақдирда юзага келадиган бошқа талаблар тўғрисидаги ёзув киритилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.