«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун

51-modda. Фуқаролик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш якунлари бўйича берилиши лозим бўлган ҳужжатлар

(51-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини ушбу Қонунда белгиланган тартибда олган шахсга қуйидаги ҳужжатлар берилади: ички ишлар органи томонидан — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи картаси ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат; консуллик муассасаси томонидан — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилган шахсга ички ишлар органи томонидан Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси берилади. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилган шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетаётганида унга ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати берилади. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш рухсат этилган шахсга, шу жумладан болага Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.