«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун

50-modda. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид қарорларни ижро этувчи органлар

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахсларга нисбатан фуқаролик масалаларига оид қарорларни ижро этиш Ички ишлар вазирлиги ва унинг тегишли бўлинмалари зиммасига, хорижда яшайдиган шахсларга нисбатан эса Ташқи ишлар вазирлиги ва тегишли консуллик муассасалари зиммасига юклатилади. Ўзига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, уни тиклаш ёки ундан чиқиш бўйича қарор қабул қилинган шахс бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролик масалаларига оид қарори кучга кирган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда ички ишлар органи ёки консуллик муассасаси томонидан хабардор қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.