«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун

43-modda. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни аниқлаш

(43-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июндаги ЎРҚ-696-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2021 й., 03/21/696/0553-сон)

Шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини аниқлаш тўғрисидаги ариза унинг доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига, хорижда доимий яшаётган шахс томонидан эса консуллик муассасасига берилади. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни аниқлаш шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини аниқлаш тўғрисидаги аризаси ва аризага илова қилинган ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни аниқлаш Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг ваколатли органи сўрови бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин. Ариза берувчида унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда ариза берувчига Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки идентификацияловчи картаси ёхуд Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат берилади. Ариза берувчида зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, шунингдек ариза берувчининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигига нисбатан шубҳа пайдо бўлганда ички ишлар органи ёки консуллик муассасаси текширув ўтказиш учун тегишли давлат органларига сўровнома юборади. Текширув якунлари бўйича хулоса чиқарилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки идентификацияловчи картаси ушбу Қонун 5, 6, 13 — 16 ва 32 — 36-моддаларининг талаблари бузилган ҳолда олинганлиги факти аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки идентификацияловчи картаси ички ишлар органининг хулосасига асосан олиб қўйилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки идентификацияловчи картаси олиб қўйилаётган шахс мазкур хулосадан норози бўлган тақдирда, у ўзининг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублиги ёки мансуб эмаслиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун судга мурожаат қилишга ҳақли. Ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган хулосалар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари бошлиқлари ёки вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.